Сувнинг инсон хаетидаги экологик мохияти
Mualliflar:
А.Эргашев, Ш.Отабоев, Р.Шарипов, Т.Эргашев
Kitob tili:
o'zbek
Nashriyot: , yil
Ушбу рисола сув экологияси ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, сайёрамизнинг сув заҳираси, унинг хиллари, турли табиий, жуғрофий ҳудудлардга қсимланиши, биоэкологик, гигиеник, эпидемиологик хусусиятлари, табиий ва сунъий сув ҳавзалари, сувнинг таркибидаги минерал тузлар, гидрология, гидрокимё, термик ҳолати ва бошқа ҳолатларига баҳо берилади. Сувнинг экологик, гигиеник ва эпидемиологик хусусиятлари, аҳоли ўрта гида сув орқали пайдо бўладиган юқумли ва юқумсиз касалликларнинг тарқалиш сабаблари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чора-тадбирлари, сув ҳавзаларини ифлосланишдан муҳофазалаш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисини водопровод суви билан таъминлаш муаммолари, водопровод иншоотларида сувни замонавий услублар билан зарарсиз ҳолатга келтириш, сувгишлов бериш, саноат корхона сувларини, хўжалик чиқинди сувларни зарарсиз ҳолатга келтириш, улардан фойдаланиш услублари, чиқитсиз технологижараёнларни саноат корхоналарида жорий қилиш, тозаланган чиқинди сувларни сув ҳавзаларига оқизишнинг тартиб-қоидалари акс эттирилади.Ер юзидаги сув ҳавзаларининг моҳияти, инсон ва тирик жонзотларни асрашнинг эколого-гигиеник томонларини ҳисобга олиб, келажакда бажарладиган вазифалар, чора-тадбирлар ўтказишга мўлжалланган. Ўқув қўлланма экология ва табиатдаги сув ҳавзаларини муҳофазалаш билан шуғулланадиган олий ўқув юртлари, коллеж, лицей талабаларига, эколог, табиатшунослар, педагог ва санитария врачларй, сув муаммолари билайшуғулланувчи мутахассислар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжаллайрган бўлиб, матн, жадваллар, расмлар билан бойитилган.Китоб баъзи бир камчиликлардад холи эмас, албатта. Китобхонлар томр|-нидан кўрсатиладиган камчиликлар муаллифлар томонидан бажонидил қилинади ва келажакда уларни бартараф этишга эътибор берилади.